ҚАБУЛ 2021-2022

Мирзаобод технология техникумига 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта мактабларнинг 11-синфини, ўрта махсус ва олий таълимни тамомлаган ёшидан қатъий назар фуқаролар қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинади:

  • Компьютер инжиниринг;
  • Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
  • Озиқ-овқат маҳсулотлар технологияси
  • Электр ва электромеханик ускуналарни техник эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш
  • Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси

Таълим шакли кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шаклида бўлиб давлат гранти ва тўлов контракт асосида ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади. Ўқишни мувафаққиятли тамомлаганлар Тошкент кимё технология институти ва унинг филиалларида мос келувчи йўналишида 2-курсдан сухбат асосида ўқишини давом эттириш имкониятига эга.

Техникумга топшириладиган хужжатлар:

  • Ариза;
  • Фуқаролик паспорти (электрон сканер) нусхаси;
  • Умумий ўрта мактабнинг 11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон сканер) нусхаси ёки ўрта махсус ва олий таълимни тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон сканер) нусхаси;
  • 3х4 фотосурат.

Мурожаат учун телефонлар: 99-476-86-55; 99-321-01-24; 97-224-62-75

Манзил: Мирзаобод тумани Наврўз шахарчаси Мустақиллик кўчаси 1-уй

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan